03 Ноябрь 2019
Қадимий Хива шаҳрига меҳмонлар ташрифи давом этмоқда

Жорий йилнинг 1 ноябрь куни Хоразм вилояти қўғирчоқ театри қадимий Хива шаҳрига ташриф буюрган Россия Федерациясининг юксак мартабали меҳмонлардан иборат делегацияси вакилларини тантанали кутиб олиш маросимида ўз чиқишлари билан иштирок этди.

“Ичан қалъа” давлат музей-қўриқхонаси худудидаги Калта минор меъморий ёдгорлиги олдида қўғирчоқ ўйинлари, “Полвонлар” чиқишлари ҳамда “Кўҳна арк” мажмуасида тарихий аҳамиятга эга бўлган “58-Хон” театрлаштирилган томошаси намойиш этилди.

Шунингдек, тарихий шаҳарда бўлиб турган Франция мамлакатининг “France 5” телеканали ижодий гуруҳи Хоразм вилояти қўғирчоқ театри фаолияти тўғрисида ҳужжатли лавҳа суратга олишди.

 

 

 

 

Охирги янгиланиш: 13.11.2019 | 14:54