03 Ноябрь 2019
Бухоро вилояти маданият бошқармасида навбатдан ташқари кенгаш йиғилиши бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 1 ноябрь куни Бухоро вилояти маданият бошқармасида навбатдан ташқари кенгаш йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда вилоят маданият бошқармаси бошлиғи Юлдош Генжаев бошчилигида барча туман маданият марказлари ҳамда мусиқа ва санъат мактаблари раҳбарлари иштирок этишди.

Ушбу йиғилишда йил давомида бажарилган ишлар, камчиликлар, ютуқлар ва келгусида олиб бориладиган ишлар тўғрисида айтиб ўтилди.

Шунингдек, йиғилиш доирасида Сурхондарё вилоятида бўлиб ўтган “Халқаро бахшичилик фестивали”да фаол иштирок этган вилоят маданият ходими Шухрат Рахмонов, Бухоро вилояти мусиқали драма театри актёри Анвар Мавлонов ҳамда Ўзбекистон давлат Филармонияси Бухоро вилоят бўлинмаси ходими Ботир Рустамовларга Ташаккурномалар топширилди.

 

 

 

Охирги янгиланиш: 13.11.2019 | 14:24