07 Ноябрь 2019
Гулистон шаҳар 1-сонли БМСМда “Ўзбекистон табиати” номли расмлар кўргазмаси бўлиб ўтди

Ўзбекистон дунёдаги энг қадимий ва бетакрор ўлкалардан биридир. Уни умрида бир бор кўриш орзусида юрганлар қанча. Ҳар бир минтақа ва вилоят ўзининг бетакрор табиати, одамлари, шаҳар ва қишлоқларига эга.

Жорий йилнинг 7 ноябрь куни Сирдарё вилояти Гулистон шаҳар 1-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида “Ўзбекистон табиати” номли расмлар кўргазмаси бўлиб ўтди.

Кўргазма натура ва пейзаж жанрларида чизилган расмлардан ташкил топган.

Кўргазмада мусиқа мактаби ўқувчиларнинг йигирмага яқин ижодий иши намойиш этилган. Уларда Ўзбекистон табиати, тоғлари, кенг биёбонлари, меъморий обидалар, миллий қадриятлар, беғубор болалик акс эттирилган.  

 

 

 

 

 

Охирги янгиланиш: 13.11.2019 | 14:54