08 Ноябрь 2019
Ўзбек киносида ёш миллий кадрлар масаласи

Жорий йилнинг 8 ноябрь куни “Ўзбеккино” Миллий агентлигида бўлиб ўтган анжуманда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти “Овоз режиссёрлиги ва операторлик маҳорати” кафедраси ўқитувчиси, кинорежиссёр, кинооператор Иқбол Мелиқўзиев ҳам фаол иштирок этди. Тадбирда “Ўзбек киносида ёш миллий кадрлар масаласи” номли маърузаси кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди. Бугунги кунда мамлакатимизда кечаётган туб ислоҳотлар жамиятнинг маънавий ҳаётида алоҳида ўрин тутмоқда. Мазкур жараёнда барча санъат турлари қатори бадиий кино олдига ҳам катта вазифалар қўйилди. Миллий кинематографияга юртбошимиз томонидан қаратилаётган эътибор мазкур вазифаларни бажаришда дастури амал бўлиб хизмат қилади.

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида қарийиб ўттиз йилдан буён фаолият кўрсатиб келаётган “Овоз режиссёрлиги ва операторлик маҳорати” кафедрасида ҳам таълим жараёнида кўплаб ютуқларга эришилиб келинмоқда.

“Кинооператорлик” бўлимини тамомлаб ҳозирги кунда бадиий фильмларда саҳналаштирувчи оператор сифатида ижод қилаётган кинооператорлардан  Азиз Арзиқулов, Умид Маликов, Иззат Лутфуллаев, Иззат Қаландаров, Жаҳонгир Ибрагимов, Хасан-Хусан Атабаев, Хусан Алижонов, Отажон Достонов, Бахтиёр Атабаевларни алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим.

Ёшларимизга кенг майдон яратиб бериш вақти келди.

 

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти

матбуот хизмати

 

 

 

 

 

Охирги янгиланиш: 13.11.2019 | 14:24