08 Ноябрь 2019
Навоий вилоятида "Тиббиёт ходимлари куни" муносабати билан тадбир ташкил этилди

2019 йил ҳам тиббиётда ўзига хос ислохот ва янгиликлар йили бўлди десак муболаға бўлмайди. Энг муҳими, бугунги кунга келиб тиббий хизмат самарадорлиги ва сифатига баҳо беришда мезонлар бутунлай ўзгарди. Эндиликда соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳатларнинг натижаси таҳлил қилинганда статистик маълумотлар эмас, ҳалқимиз фаолиятимизга қандай баҳо бераётгани, аҳоли давлат томонидан яратилган замонавий тиббий хизматлардан нечоқлик бахраманд бўлаётганига асосий урғу берилмоқда.

Халқимиз саломатлигини муҳофаза қилишдек улкан ва масъулиятли вазифани адо этаётган шифокорларни муборакбод этиш мақсадида жорий йилнинг 8 ноябрь куни Навоий вилояти, Кармана туманидаги “Тинчлик” тантаналар масканида байрам дастурхони ташкил этилди.

“Тиббиёт ходимлари куни” муносабати билан ташкил этилган ушбу кечага Ўзбекистон давлат филармонияси Навоий вилоят бўлинмаси, “Ўзбекконцерт” давлат муаассасаси вилоят бўлими ҳамда намунали мақом ансамбллари томонидан тайёрланган концерт дастури ўзгача файз бағишлади.

 

 

 

 

 

 

Охирги янгиланиш: 13.11.2019 | 14:54