08 Ноябрь 2019
Термиз шаҳрида "Менинг Оролим" шиори остида тадбир ташкил этилди

Жорий йилнинг 8 ноябрь куни Термиз шаҳар маданият бўлимининг тадбирлар залида "Менинг Оролим" шиори остида тадбир ўтказилди. Унда маданият бўлимининг барча тўгараклари, ижодий жамоаси, "Паттакесар" маҳалласи фуқаролари ҳамда таътилдаги мактаб ўқувчилари иштирок этишди.

Мавзу доирасида суҳбат ўтказилиб, фикр-мулоҳазалар алмашилди.

Шунингдек, тадбир давомида меҳмонлар учун маданият бўлими ижодий жамоаси ва тўгараклари билан ҳамкорликдаги концерт дастури намойиш этилди.

Тадбирлар шаҳардаги истироҳат боғлари ва бадиий майдонларда 10 ноябрга қадар давом этиши режалаштирилган.

 

 

 

 

 

Охирги янгиланиш: 13.11.2019 | 09:24