09 Ноябрь 2019
Самарқандда таътил кунлари болажонлар учун концерт дастурлари ташкил этилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида 2019 йил 19 март куни ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишини ошириш бўйича илгари сурилган бешта муҳим ташаббуснинг биринчи йўналиши бўйича жорий йилнинг 6-7 ноябрь кунлари Самарқанд вилояти, Пахтачи туманидаги 25-34-сонли, Нарпай туманидаги 27-сонли ҳамда Оқдарё туманидаги 14-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабларида Самарқанд шаҳар 1-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабининг иқтидорли ўқувчилари томонидан “Келинг дўстлашайлик!” деб номланган концерт дастурлари намойиш этилди.

Ушбу концерт дастурлари ўқувчи-ёшларнинг таътил вақтини мазмунли ўтказиш, санъатга бўлган қизиқишини ошириш, вилоятнинг чекка туманларидаги Болалар мусиқа ва санъат мактаблари ўқувчилари билан дўстона учрашувлар уюштириш мақсадида ташкил этилди.

Тадбирлар туман ҳокимликлари билан ҳамкорликда ўтказилди. Унда мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари, умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ҳамда касб-ҳунар коллежлари талабалари иштирок этиб, бугунги кунда санъат соҳасида ёшлар учун яратиб берилган шароитлар билан танишиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.

 

 

 

 

Охирги янгиланиш: 13.11.2019 | 14:54