09 Ноябрь 2019
Самарқандда “Менинг оролим” шиори остида тадбирлар ўтказилмоқда

Бугунги кунда Орол фожиаси оқибатларини бартараф этиш энг долзарб масалага айланиб, ушбу муаммони бартараф этиш масаласи билан кенг жамоатчилик тобора кўпроқ қизиқмоқда.

Жорий йилнинг 6-8 ноябрь кунлари “Менинг оролим” шиори остида Самарқанд ихтисослаштирилган санъат мактаби ҳамда барча Болалар мусиқа ва санъат мактабларида ўқувчиларнинг Тасвирий санъат йўналиши бўйича амалий ишлари ва кўргазмалари ташкил этилди.

Ушбу тадбирларга аҳолини, айниқса, ёшларни жалб қилишдан мақсад – оролбўйида вужудга келган вазиятга кенг жамоатчиликнинг эътиборини янада кўпроқ қаратишдан иборатдир.

 

 

 

 

Охирги янгиланиш: 13.11.2019 | 09:24