09 Ноябрь 2019
Фарғона вилоятида ёшлар учун очиқ дарс

Жорий йилнинг 8 ноябрь куни Фарғона вилояти, Бешариқ тумани 18-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби “Хор” синфи ўқитувчиси Гулмира Нўмонованинг “Кичик гуруҳларда янги педагогик технологиялар ва инновацион услублар асосида Х.Хасанованинг “Ўзбекистон жаннат” қўшиғини ўрганиш” мавзуси бўйича вилоят миқёсида очиқ дарс бўлиб ўтди. Тадбирни 18-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби директори Х.Тожибоева очиб берди.

Дарс жараёнида ўқитувчи томонидан замонавий технологиялар орқали мавзуни очиб беришга ҳаракат қилинди. Ёшлар мавзу доирасида ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб, керакли маълумотларга эга бўлдилар. 

 

 

 

 

 

Охирги янгиланиш: 13.11.2019 | 14:24