09 Ноябрь 2019
Туркман миллий таомлари

Ўзбек халқи азал-азалдан меҳмондўстлиги ва асрларга татигулик биродарлик туйғулари ила яшаб келади. Жорий йилнинг 8 ноябрь куни Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти 2-талабалар турар жойида “Театр санъати” факультети “Драматик театр ва кино актёрлиги” таълим йўналиши 2-курс талабаси, туркман қизи Шахриза Аширова ўз халқининг миллий таоми бўлмиш “Ишлекли”ни қизлар даврасида тайёрлади. Мазкур жараён қизиқарли лаҳзаларга бой бўлиб, ўзбек қизлари туркман миллатининг ўзига хос анъаналари ва қадриятлари тараннуми жо бўлган миллий таомини тайёрлаш сирларини ўргандилар.

Олий таълим муассасасида халқаро алоқалар кенг йўлга қўйилган бўлиб, хорижлик илмга чанқоқ талабалар ҳам бемалол таҳсил олишлари мумкин. Шахриза Аширова Туркманистон Республикасидан ташриф буюрган, 2-талабалар турар жойида яшайди.

Ўзининг меҳнатсеварлиги ва интилувчанлиги билан алоҳида ажралиб туради. Мудир Жаҳонгир Каримов таклифи асосида махсус таом тайёрлаш жараёни орқали ўзбек ва туркман ёшлари ўртасидаги муқаддас риштани янада мустаҳкамлаб, миллий урф-одат ва қадриятларимиз ёдга олинди.

 

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти

матбуот хизмати

 

 

 

 

 

 

 

Охирги янгиланиш: 13.11.2019 | 14:54