02 Декабрь 2019
Самарқанд вилояти мусиқали драма театрида “Бўёқчи” спектакли

Жорий йилнинг 1 декабрь куни Самарқанд вилояти мусиқали драма театрида драматург Тунжар Жўжанўғли қаламига мансуб, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси, режиссёр Мунаввара Абдуллаева томонидан саҳналаштирилган “Бўёқчи” (комедия) спектакли томошабинлар эътиборига хавола этилди.

Чет элга бир ҳафталик сафарга отланаётган истамбуллик 40 ёшли шифокор Аҳмедбей яшаш уйини таъмирлаб бериш учун бўёқчи Қодирга “Бир ҳафта ичида уйим тайёр бўлсин” – деб, уй калитини ташлаб кетади.

Катта Холдингнинг бош директори сабаб, бўёқчи “Қодир дўхтир”га, унинг хотини Гулхоним эса “Котиба”га айланиб, беморларни қабул қила бошлашади.

Бир зумда “Қўли енгил Қодир дўхтир”нинг мижозлари кўпайиб, хусусий уй сотиб олиш илинжида юрган “Бўёқчи дўхтир” билан “Котиба” қулай пайтдан фойдаланиб, уй пулини беморлардан ундириб олишга ҳаракат қилишади.

 

 

 

 

Охирги янгиланиш: 10.12.2019 | 18:41