02 Декабрь 2019
“Уйғур рақс санъатининг тарихи: ижтимоий жараёнлар”

Жорий йилнинг 30 ноябрь куни Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактабида “Хореография-педагогикаси” мутахассислиги 2-курс магистранти Феруза Саримсақованинг “Уйғур рақс санъатининг тарихи: ижтимоий жараёнлар” мавзусидаги магистрлик диссертацияси юзасидан олиб бораётган илмий иши бўйича семинар бўлиб ўтди.

Илмий семинарда олий мактаб профессор-ўқитувчилари, магистрантлари ва уларнинг илмий раҳбарлари иштирок этдилар.

Феруза Саримсақова ўз илмий тадқиқотида Уйғур рақс санъатининг кечаги ҳолати билан бугунги кунини илмий жиҳатдан қиёсий солиштириб, ўртадаги ўхшаш ва фарқли жиҳатларини ўз фикр-мулоҳазалари орқали сўзлаб берди. Ҳозирги кунда Уйғур рақс санъатида мавжуд бўлиб турган долзарб муаммолар ва уларнинг ҳал этиш йўллари бўйича илмий асосланган хулоса ва таклифларини семинар иштирокчиларига баён этди. Семинар кескин бахс-мунозарали тарзда бўлиб ўтди.

 

Равшан ХУРРАМОВ

ТДМРХОМ матбуот хизмати котиби

 

 

 

 

Охирги янгиланиш: 10.12.2019 | 18:41