02 Декабрь 2019
Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактабида маҳорат дарслари

Жорий йилнинг 26 ноябрь куни Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактабида “Хореография” кафедраси катта ўқитувчиси Алина Магдиеванинг “Белорус рақси” мавзусида 3-курс махсус сиртқи бўлими талабалари учун маҳорат дарси бўлиб ўтди.

Бунда олий мактабнинг профессор-ўқитувчилари ҳамда махсус сиртқи талаба-ёшлари иштирок этишди. Маҳорат дарсида белорус рақсининг ўзига хос хусусиятлари, бошқа миллат рақсларига ўхшамаган қирралари ифодавий ҳаракатлар асосида намойиш этилиб, қиёсий таҳлиллар орқали тушунтириб берилди.

Профессор-ўқитувчилар ва талабалар ушбу маҳорат дарсидан ўзларига керакли бўлган билим ва кўникмаларини янада мустаҳкамлаб олишга ҳаракат қилишди.

Равшан ХУРРАМОВ

ТДМРХОМ матбуот хизмати котиби

 

 

 

 

 

 

Охирги янгиланиш: 10.12.2019 | 18:41