02 Декабрь 2019
Жиззах ихтисослаштирилган санъат мактаби томонидан маҳорат дарслари ташкил қилинди

Жорий йилнинг 28 ноябрь куни Жиззах вилояти, Мирзачўл тумани 13-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида Жиззах ихтисослаштирилган санъат мактабининг “Мусиқашунослик ва фортепиано” ҳамда “Амалий графика” бўлимлари ўқитувчилари томонидан ёшларнинг миллий қадриятларимизга, мусиқа санъатига бўлган қизиқишларини янада ошириш мақсадида маҳорат дарслари ташкил қилинди.

Дарслар жараёнида ўқитувчи ва ўқувчилар томонидан С.В.Рахманинов, В.А.Моцарт, Й.Гайдн, Ф.Шопен асарларидан намуналар ижро этилди.

 

 

 

 

Охирги янгиланиш: 10.12.2019 | 18:41