02 Декабрь 2019
Боку Хореография Академиясининг мутахассислари иштирокида маҳорат дарси

Жорий йилнинг 2 декабрь куни Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактабига Озарбайжон Республикасининг “Боку Хореография Академиси”дан бир гуруҳ рақс соҳаси бўйича мутахассислар ташриф буюришди.

Хореография олий мактабида ушбу мутахассислар иштирокида маҳорат дарси ташкил этилди. Амалий маҳорат дарсида Ф.Амиров номидаги Озарбайжон давлат ашула ва рақс ансамблининг профессори, Озарбайжон халқ артисти Агаверди Пашаев, Озарбайжон Республикасида хизмат кўрсатган балет артисти Гюнель Шейхова, Нигяр Гусейнова, Али Джавадов ҳамда Боку Хореография Академисининг талабаси Руслан Гаджиев каби мутахассислар иштирок этишди.

Мазкур, маҳорат дарсида мутахассислар ўзларининг “Ялла” рақси элементлари ҳамда Озарбайжон миллий рақс ҳаракатларини ўргатишди.

Мутахассислар томонидан ўтказилган маҳорат дарси барчага бирдек маъқул бўлди. Профессор-ўқитувчилар ва талаба-ёшлар ўзларининг рақс санъати борасидаги билимларини янада кенг ўзлаштириб олишга эришишди.

 

Равшан ХУРРАМОВ

ТДМРХОМ матбуот хизмати котиби

 

 

 

Охирги янгиланиш: 10.12.2019 | 18:41