02 Декабрь 2019
Андижон вилоятида “Маданият кунлари”

Президентимиз томонидан илгари сурилган беш муҳим ташаббуснинг амалий тарғиботи жорий йилнинг 2 декабрь куни Андижон вилоятида ўз самарасини кўрсатди. Вилоят маданият бошқармаси томонидан ташаббуснинг биринчи йўналиши бўйича “Маданият кунлари” ташкил қилинди.

Ушбу тадбир доирасида маданият тизимидаги барча ташкилотлар ўзларининг ижодий намуналари асосида ташкил қилинган кўргазмалари билан иштирок этишди. Андижон вилояти қўғирчоқ театри ҳам репертуаридан жой олган бир нечта спектаклларининг декорациялари ҳамда қўғирчоқлари коллекциясидан ажойиб кўргазма ташкил қилди.

Фестивалларда қатнашиб қўлга киритган совринлари, ташаккурномалари билан кўргазмага ташриф буюрган томошабинларни ҳам ҳайратига сазовор бўлишди.

Театр директори Бекзодбек Қурбонов ташриф буюрувчиларга спектакллар ғояси, мазмуни ҳақида батафсил сўзлаб берди. ”Маданият кунлари” тадбирида Андижон вилояти мусиқали драма театри, Ёшлар театри, маданият уйлари, мусиқа мактаблари ҳам фаол қатнашдилар.

 

 

 

 

Охирги янгиланиш: 10.12.2019 | 18:41