02 Декабрь 2019
Сурхондарё вилояти қўғирчоқ театрининг ижодий клубларига марҳамат!

Сурхондарё вилояти қўғирчоқ театрида 5 та ташаббус бўйича ташкил этилган ижодий клубларнинг ҳафталик иш режасига асосан “Ёш режиссёрлар”, “Ёш сухандонлар”, “Ёш рассомлар”, “Ёш қўғирчоқлар устаси”, “Ёш актёрлар”, “Ёш раққосалар” ижодий клублари фаолият юритиб келмоқда.

Ташкил этилган ижодий клубларда талаба ва қизиқувчи ёшларга “Театр ва саҳна”, “Драматургия сабоқлари”, “Мусаввир табиати”, “Қўғирчоқ ясаш сирлари”, “Саҳна нутқи”, “Қўл ва оёқ ҳаракатлари” тўғрисида маҳорат дарслари ташкил этилди. Машғулотлар жараёнида ўқувчилар нафақат театр ва спектакль жараёнлари тўғрисида қизиқарли маълумотларга эга бўлмоқдалар балки, уларнинг ўзлари ҳам театрда саҳналаштирилаётган спектаклларда кичик роллар бажаришга интилмоқдалар.

Бугун, 2 декабрь куни театр саҳнасида саҳналаштирилаётган янги йил томошаси дастуридаги қор парчалари рақси “Ёш раққосалар” ижодий клуби иштирокчилари томонидан ижро этилмоқда.

Азиз ёшлар! Ижодий клубларимизга ташриф буюринг! Сиз ҳам ўзингизни театр саҳнасида синаб кўринг!

 

 

 

Охирги янгиланиш: 10.12.2019 | 18:41