11 Декабрь 2019
Бухорода Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари учун тадбир ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг беш муҳим ташаббуси доирасида жорий йилнинг 11 декабрь куни Бухоро вилояти Прокуратураси ташаббуси билан вилоят мусиқали драма театри ва вилоят маданият бошқармаси ҳамкорлигида 32-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари учун тадбир ташкил этилди.

Ушбу тадбирда вилоят мусиқали драма театри актёрлари томонидан турли саҳна кўринишлари, Баркамол авлод болалар маркази томонидан кўчма кўргазмалар, Китоб олами томонидан китоб ярмаркаси, Бухоро ихтисослаштирилган санъат мактаби томонидан санъат асарлари кўргазмаси, 1-2 сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари томонидан кўргазмали чиқишлар намойиш этилди.

Тадбир давомида бош режиссёр ва саҳналаштирувчи Нодира Мўминова бошчилигида “Менинг ҳаётим” шиори остида “Умид дарахти” номли спектакль намойиш қилинди.

Спектаклда Бухоро вилояти мусиқали драма театри актёрлари ҳамда 32-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари иштирок этишди.

 

 

 

 

Охирги янгиланиш: 16.07.2020 | 00:27