11 Декабрь 2019
Навоий вилоятида “Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни” муносабати билан тадбир ташкил этилди

Жорий йилнинг 8 декабрь куни Навоий вилояти, Кармана тумани “Бахт” мажмуасида “Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни” муносабати билан вилоят тадбири ўтказилди.

Тадбирда вилоят ҳокими Қобул Турсунов сўзга чиқиб, тадбир иштирокчиларини байрам билан қутлаб, бир қатор қишлоқ хўжалиги соҳасида фаол меҳнат қилаётган раҳбар ва ходимларга фахрий ёрлиқлар, эсдалик совғалари ҳамда 3 дона NEXA 3 ва 1 дона SPARK автомашинаси калитларини самарали меҳнат қилган соҳа вакилларига топширди.

Тантанали тақдирлаш маросимидан сўнг вилоятда фаолият кўрсатаётган истеъдодли санъаткорлар томонидан тайёрланган жонли ижродаги концерт дастури қишлоқ хўжалиги ходимлари эътиборига байрам туҳфаси сифатида хавола этилди.

 

 

 

 

Охирги янгиланиш: 16.07.2020 | 00:27