11 Декабрь 2019
Бухоро вилоятида байрам шодиёналари

Жорий йилнинг 10 декабрь куни Бухоро вилояти ҳокимлиги ва вилоят маданият бошқармаси томонидан шаҳар марказидаги Абу Али ибн Сино номли истироҳат боғида “Ватаним мадҳияси – фахрим, ғурурим” шиори остида маданий тадбир ташкил этилди.

Тадбирни Бухоро вилояти ҳокими ўринбосари Жамол Носиров кириш сўзи билан очиб берди ва ушбу қутлуғ сана билан вилоят аҳлини муборакбод этди.

Маданий тадбирда туман, шаҳар ҳокимликлари, вилоятдаги барча ташкилот, корхона ходимлари, ўқувчи-ёшлар иштирок этишди.

Тадбирнинг бадиий қисмида Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси барча жўр овозда куйлади ҳамда вилоят маданият бошқармасининг ижодий ходимлари томонидан ватанни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар ижро этилди.

 

 

 

Охирги янгиланиш: 16.07.2020 | 00:27