11 Декабрь 2019
Тош-ҳовли мажмуасидаги “АКФА” иши Прокуратурага оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 мартдаги 265-сонли Қарорининг 11-иловаси асосан Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаменти Кенгашининг маданий мерос объектларида олиб бориладиган ҳар қандай таъмирлаш ва тиклаш ишлари бўйича бажариладиган ишлар смета лойиҳалари тақдим этилган ҳолда, Илмий хулоса олиш белгиланган.

Маданият вазирлиги томонидан Хива шаҳридаги Ичанқалъа музей қўриқхонаси ҳудидаги Тош-ҳовли мажмуасига ўрнатилган “Акфа” роми Илмий-эксперт Кенгашидан рухсат олмасдан ўрнатилгани аниқланди, шу боис бу ҳолат юзасидан далолатнома тузилиб ўрганиб чиқилди ва мавжуд муаммо бартараф этилди. Вазир топшириғи билан ҳужжатлар Республика Прокуратурасига оширилади, маданий мерос объектларига еказилган зарар учун айбдорлар жавобгарликка тортилади.

 

Охирги янгиланиш: 01.04.2020 | 20:21