11 Декабрь 2019
Словакиянинг “La Giogia” трио гуруҳи концертларини намойиш этади

11 ноябрь куни Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев Словакия Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ян Бори билан учрашди. Учрашув давомида Маданият вазири маданият ва санъат эшикларини Словакия томон очишини эътироф этди. Шунингдек, Словакия Республикасининг санъат вакилларини Ўзбекистон саҳналарида куйлаш таклифи илгари сурилди.

2020 йил март ойларида Словакиянинг “La Giogia” трио гуруҳи Ўзбекистон давлат консерваторясида концертларини намойиш этиши тўғрисида келишиб олинди.

Элчи “Дерево мира” лойиҳасини Ўзбекистонда жорий этилаётганини, шунингдек, бу ҳайрли ишни Маданият вазирлиги билан ҳамкорликда амалга оширилишини истагини билдирди.

Бу лойиҳа Иккинчи Жаҳон урушида қатнашганлар хотирасига бағишланади.

 

Охирги янгиланиш: 01.04.2020 | 20:21