12 Декабрь 2019
Андижон вилоятида байрам шукуҳи

Юртимизга тобора янги 2020 йил яқинлашиб келмоқда. Уни хис-ҳаяжон, шодлик-қувонч, кўтаринки руҳда қарши олаётган юртдошларимиз ҳар гўшада ажойиб тарзда нишонламоқда.

Андижон вилоятининг маркази саналмиш "Ўзбегим" савдо мажмуасида қад ростлаган улкан арча барчани ўз атрофига эрта тонгдан чорлади.

Айниқса, ажойиб концерт дастуридаги бадиий чиқишлар, санъаткорларнинг куй-қўшиқлари томоша сайлига ташриф буюраётган халқимизга манзур бўлмоқда.

Андижон вилояти мусиқали драма театри ижодкорлари ҳам янги йил эртак спектаклидан парчалар ижро этиб, куй-қўшиқлар билан барчага қувонч улашишда давом этмоқдалар.

 

 

 

Охирги янгиланиш: 24.01.2020 | 17:07