12 Декабрь 2019
Сайловолди учрашувлар

2019 йил 22 декабрь куни мамлакатимиз тақдирида муҳим сана бўлиши кутилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига 89-Бўка сайлов округидан номзод, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори Гўзал Холиқулова ҳозирда ҳудуд бўйлаб учрашувларни ташкил этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси “Миллий тикланиш” демократик партияси катта сиёсий куч сифатида жонажон Ватанимизда яшовчи миллат ва элатларни манфаатларини қўллаб-қувватлайди.

Номзод “Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари” ғояси атрофида бирлашайлик – шиори остида суҳбатлар ва тадбирларни олиб бормоқда. Шунингдек, инсонни ўзгартириш орқали жамиятни ўзгартириш, миллий манфаатлар устуворлигини таъминлаш, аҳолининг ҳуқуқ ва сиёсий маданиятини ошириш, инсон манфаати устувор бўлган барқарор миллий иқтисодий ривожланишни таъминлаш, давлат тили мақомини ошириш каби муҳим вазифалар илгари сурилган.

Гўзал Холиқулова ўз учрашувлари давомида аҳолининг турли саволларига жавоб бериб, ўз ғоялари ва инновацион лойиҳаларини тақдим этдилар.

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти

Матбуот хизмати

 

 

Охирги янгиланиш: 16.07.2020 | 00:27