12 Декабрь 2019
Сирдарёда ёшларга мусиқа асбоблари совға қилинди

Жорий йилнинг 12 декабрь куни Сирдарё вилояти, Бахт шаҳри Маданият бошқармаси томонидан Республика ўғил болалар ўқув-тарбия муассасаси тарбияланувчилари учун ташкил этилган тўгараклар фаолияти билан танишилди ҳамда қўшимча тасвирий санъат тўгараги ташкил этилди.

Шунингдек, уларга маданият бошқармаси бошлиғи ҳамда тасарруфидаги мусиқа ва санъат мактаби директорлари иштирокида миллий мусиқа асбоблари топширилди.

Ушбу эътибордан ўқув-тарбия муассасаси тарбияланувчилари беҳад шод бўлиб, янги мусиқа асбобларида куй чалиб, миннатдорликларини изҳор этдилар.

 

 

Охирги янгиланиш: 24.01.2020 | 17:07