17 Декабрь 2019
Тунис давлатида XI Исломий конференция ўз ишини бошлади

Бугун Тунис давлатида “Ислом дунёсида замонавий маданий сиёсатни ривожлантириш йўлида” номли маданият вазирларининг 11-Исломий конференцияси бошланди.

Унда Ислом дунёсида маданиятни ривожлантириш бўйича маслахат кенгашининг 17-Йиғилишининг якуний ҳисоботи, ISESCO конференциясининг 10 ва 11- сессиялари орасидаги маданият соҳасидаги ютуқлари тўғрисида ҳисобот, Ислом дунёси мероси кўмитасининг ҳисоботи, “Рақамли инновацион маданият кўлланмаси лойиҳаси: истиқбол ва муаммолар”, маданий лойиҳаларни параллель молиялаштириш манбалари бўйича амалий таклифлар, Туниснинг “Ислом дунёсида замонавий сиёсатни ривожлантириш йўлида” декларацияси лойиҳаси ва жориж давлатларнинг маданият соҳасидаги ютуқлари борасида масалалар муҳокама қилинди.

 

Охирги янгиланиш: 31.05.2020 | 05:33