13 Январь 2020
“Ҳарбийлар – садоқат намунаси”

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Навоий вилояти Қизилтепа тумани “Нафосат” маданият уйида “Ҳарбийлар – садоқат намунаси” деб номланган байрам тадбири ташкил этилди.

Тадбирда туман ҳокими сўзга чиқиб, йиғилганларни ушбу сана билан қутлади ва ҳарбийларга эсдалик совғалари топширди.

Тадбир давомида туман маданият бўлими ходимларининг мусиқий, 7532-“Е” ҳарбий қисм ҳарбийларининг жанговар, ижодкорларнинг шеърий чиқишлари, 7-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиларининг рақслари намойиш этилди.

 

 

 

 

Охирги янгиланиш: 21.02.2020 | 19:18