14 Январь 2020
Марғилон шаҳрида ҳарбийлар учун байрам тадбири

Жорий йилнинг 12 январь куни Фарғона вилояти, Марғилон шаҳрида ҳарбийлар учун байрам тадбири ташкил этилди. Тадбирда Марғилон шаҳар ҳокими М.Убайдуллаев, барча ташкилотлар раҳбарлари ҳамда шаҳар фаоллари қатнашдилар.

Ватан сарҳадларини қўриқлашда қаҳрамонлик кўрсатган ҳарбийлар оилаларига, ҳарбий ҳизматда илғор бўлган ўғлонларга фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.

Тадбирда Марғилон шаҳар мусиқали мақом театри томонидан ҳарбийлар учун спектакль намойиш этилди.

 

 

 

Охирги янгиланиш: 31.05.2020 | 05:33