14 Январь 2020
Нуробод тумани 18-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабида “Мен – дирижёр” лойиҳаси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5 та муҳим ташаббуси ижроси бўйича жорий йилнинг 13 январь куни Самарқанд вилояти, Нуробод тумани 18-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабида “Мен – дирижёр” лойиҳаси доирасида тадбир ташкил этилди.

Ушбу тадбирга тумандаги 1-2-3-75-умумтаълим мактаблари ўқувчилари ва ўқитувчилари таклиф қилинди.

Тадбирда 18-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабининг халқ чолғулари оркестри, ашула ва рақс ансамбли, ҳаваскорлик ижодий жамоалари чиқишлари намойиш этилди.

 

 

 

 

Охирги янгиланиш: 31.05.2020 | 05:33