14 Январь 2020
“Ватан – муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир”

14 январь – “Ватан ҳимоячилари куни” ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги муносабати билан жорий йилнинг 13 январь куни Жиззах ихтисослаштирилган санъат мактабида “Ватан – муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир” номли тадбир ташкил этилди.

Тадбир давомида ўқитувчи ва ўқувчилар томонидан Ватанни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар ҳамда рақслар ижро қилинди.

Тадбирда мард ва жасур ўғлонлар байрам билан табрикланиб, уларга эсдалик совғалари топширилди.

 

 

 

Охирги янгиланиш: 31.05.2020 | 05:33