14 Январь 2020
Фориш туманида байрам тантаналари

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги ҳамда 14 январь - “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан жорий йилнинг 13 январь куни Жиззах вилояти, Фориш тумани 18-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда туман ҳокими А.Мустанов сўзга чиқиб, йиғилганларни байрам билан муборакбод этди.

Тадбир давомида тинчлигимиз ва хавфсизлигимизни таъминлашда садоқат билан хизмат қилаётган туман ҳудудидаги ҳарбийлар фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Байрам муносабати билан туман маданият бўлимининг концерт дастури намойиш этилди.

 

 

 

Охирги янгиланиш: 31.05.2020 | 05:33