14 Январь 2020
“Посбониман муқаддас юртнинг”

Жорий йилнинг 13 январь куни 14 январь “Ватан ҳимоячилари куни” ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги муносабати билан Навоий вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи томонидан “Посбониман муқаддас юртнинг” мавзусида кўчма кўргазма ва маданий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирда батальон фахрийлари, муддатли хизматни ўтаётган аскарлар ҳамда музей ходимлари иштирок этишди.

Кўргазмада қадимий халқ амалий санъати дурдоналаридан намуналар ҳамда турли даврларга тегишли экспонатлар намойишга қўйилди.

Музей ходимлари томонидан тадбир иштирокчиларига вилоят музейида сақланаётган амалий санъат ҳунармандчилиги намуналари, қадимий қўлёзмалар, кундалик рўзғор буюмлари, ноёб ва тарихий-археологик буюмлар ҳақида маълумотлар берилди.

 

 

Охирги янгиланиш: 31.05.2020 | 05:33