14 Январь 2020
Сирдарё вилояти Мусиқали драма театрида “Ватан ҳимоячилари куни” муносиб нишонланди

Жорий йилнинг 14 январь куни Сирдарё вилояти Мусиқали драма театрида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги ҳамда “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан катта тадбир бўлиб ўтди.

Ушбу тадбирда вилоят ҳокими Ғ.Мирзаев, Гулистон ихтисослаштирилган санъат мактабининг ўқитувчи ва ўқувчилари иштирок этишди.

Тадбир давомида ватанимизнинг мард ўғлонлари муборакбод этилиб, уларга эсдалик совғалари топширилди.

 

 

 

Охирги янгиланиш: 24.01.2020 | 17:07