14 Январь 2020
Ўзбекистон давлат табиат музейида “Ватан посбонлари” номли тадбир ташкил этилди

Ўзбекистон давлат табиат музейида 14 январь – “Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Тошкент шаҳар Олмазор тумани 111-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари иштирокида “Ватан посбонлари” номли тадбир ташкил этилди.

Ватанимиз байроғини, чегара сарҳадларини қўриқлаётган, юртимизнинг мусаффо осмонининг барқарорлиги, эл тинчлигини таъминлаётган, Ватан равнақи учун керак бўлса, ўз жонини фидо қиладиган ўзбек ўғлонларининг жасоратини ёшлар онгига сингдириш, уларда миллий ғурур ва ифтихор туйғуларини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратиш кераклиги тадбир иштирокчиларига тушунтирилди.

Тадбирда йиғилган иштирокчиларга, музейда мавжуд ноёб ҳайвонлар, юртимизнинг диққатга сазовор масканлари ва хилма хил ўсимликлар фотосуратларидан иборат кўчма кўргазма асосида уларнинг камайиб кетиш омиллари ва ҳозирда давлат томонидан уларни сақлаб қолишга қаратилган чора-тадбирлари ҳақида гапириб берилди. 

 

 

 

Охирги янгиланиш: 24.01.2020 | 17:07