Жорий йилнинг 14 январь куни Жиззах вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи илмий ходимлари ҳамда “Темурийлар издоши” нодавлат таълим муассасаси билан ҳамкорликда “Ватан қалқонлари тарих билан юзма-юз” мавзусида тадбир ва кўчма кўргазма ташкил қилинди.
Тадбирни “Темурийлар издоши” мактаби директори А.В.Сиддиқов очиб берди. У ўз сўзида 14 январь “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан барча жасур ўғлонларни муборакбод этди.
Тадбир давомида музей экспонатлари ҳақида маълумотлар, ўқувчилар томонидан Ватанни мадҳ этувчи шеърлар ўқиб берилди.