14 Январь 2020
Маданият ва санъат фидокори

Бугун Маданият вазири соҳада кўп йиллик самарали меҳнат фаолияти ҳамда 70 йиллик таваллуд айёми муносабати билан Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри директори Махмуд Муратовни “Маданият ва санъат фидокори” кўкрак нишони билан тақдирлади.

М.Муратовнинг соҳада олиб борган фаолияти айниқса, театр йўналишини ривожлантириш йўлида амалга оширган ишлари алоҳида эътироф этилди.

Бир жамоанинг аҳил бўлиб ишлаши, халқаро саҳналарда санъатимизни намойиш этиш, турли миллат вакилларини театр саҳнасида мохирона ижроларини уйғунлаштирган меҳнат фидойиси муносиб тақдирланди.

 

 

 

Охирги янгиланиш: 24.01.2020 | 17:07