15 Январь 2020
Ватан ҳимоячилари Сурхондарё вилояти тарихи ва маданияти давлат музейида

Жорий йилнинг 14 январь куни Сурхондарё вилояти тарихи ва маданияти давлат музейида “Ватан ҳимоячилари куни” ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганлигининг 28 йиллиги муносабати билан тадбир бўлиб ўтди. Тадбирга бир гуруҳ ҳарбийлар ташриф буюришди. Унда музей директори С.Иноятова ватанимизнинг мард ўғлонларини байрам билан муборакбод этиб, уларга мардонавор хизматлари учун фахрий ёрлиқлар топширди.

Тадбир давомида Термиз шаҳридаги мактаб ўқувчилари томонидан шеърий чиқишлар, гўзал тароналар ижро этилди.

Шунингдек, Термиз шаҳридаги “Темурбеклар мактаби” ҳарбий синф ўқувчилари ўзларининг жанговар чиқишларини намойиш этишди.

 

 

Охирги янгиланиш: 01.04.2020 | 20:21