16 Январь 2020
“Маданият ва санъат фидокори”

Жорий йилнинг 15 январь куни Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрига Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг маслаҳатчиси Мавлуда Асқархўжаева ва Кадрлар бошқармаси бошлиқ ўринбосари Жасур Холхўжаев ташриф буюришди.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 718-сонли буйруғига асосан Муқимий театрида 63 йилдан буён фаолият юритиб, маданият ва санъат ривожига ўз ҳиссасини муносиб равишда қўшиб келаётган Бош мухандис Арипджанов Шарифжон Кабилович “Маданият ва санъат фидокори” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Театр жамоаси иштирокида бўлиб ўтган мазкур тақдирлашда Маданият вазирлиги вакиллари ўзларининг табрикларини изҳор этган ҳолда мукофотни топширишди.

Эслатиб ўтамиз, “Маданият ва санъат фидокори” кўкрак нишони мамлакатимизнинг барча ҳудудларида маданият ва санъат соҳасида узоқ йиллардан буён фидокорона хизмат қилиб келаётган жонкуяр ходимларни рағбатлантириш мақсадида таъсис этилган.

 

 

Охирги янгиланиш: 21.02.2020 | 19:18