16 Январь 2020
“Бухоро гавҳари” мақом фестивали давом этмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 ноябрдаги ПҚ-3391-сонли тасдиқланган қарорига асосан дунё тан олган мақом санъатимизни ривожлантириш, уни янада мавқеини кўтариш мақсадида Бухоро вилоятида Маданият бошқармаси томонидан “Бухоро гавҳари” мақом фестивали ташкиллаштирилган эди.

Бунга кўп вақт ўтмай халқимизда, келажагимиз ёшларида мақом санъати ўзининг сеҳри билан янада катта қизиқиш уйғотди.

Ушбу мақом фестивалининг биринчи босқичи доирасида жорий йилнинг 15 январь куни Бухоро тумани ҳамда Когон шаҳри жамоалари баҳс олиб бордилар.

Фестивалда белгиланган шартлар бўйича жамоалар ўз маҳоратларини намойиш этишди ва ҳакамлар ҳайъати томонидан Бухоро тумани мақомчилари жамоаси ғолиб деб топилиб, иккинчи бочқичга йўлланмани қўлга киритди.

 

 

Охирги янгиланиш: 01.04.2020 | 20:21