20 Январь 2020
“Алла” қисқа метражли фильми халқаро фестивалда ғолиб бўлди

Она Ўзбекистонимизда ёш ижодкорларни қўллаб-қувватлаш муҳим ўрин тутмоқда. Айниқса, кино санъатини ривожлантириш, ёш ва малакали кинематограф мутахассисларни етиштириш юзасидан қатор ишлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти “Кино телевидение режиссёрлиги” мутахассислиги 1-курс магистранти, ёш кинорежиссёр Фотиҳ Насимовнинг “Алла” қисқа метражли фильми Беларуссиянинг Минск шаҳрида ўтказилган “Ладошка” халқаро фестивалида ғолиб бўлди. Фестивалнинг “Энг яхши қисқа метражли фильм” номинациясида бош совринни қўлга киритди.

Бундан аввал, “Алла” қисқа метражли фильми Қозоғистоннинг Алма-ата шаҳрида бўлиб ўтган “Бастау” халқаро кинофестивалида қатнашган эди.

“Алла” қисқа метражли фильмини Фотиҳ Насимов ўқув давридаги диплом иши сифатида, давлат гранти асосида суратга олган.

Ёш кинорежиссёрни халқаро кинофестивалда ғалаба қозонгани билан табриклаб, келгуси ишларига омадлар тилаймиз!

 

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти

Матбуот хизмати

 

 

Охирги янгиланиш: 23.05.2020 | 01:01