24 Январь 2020
Ижодий учрашувлар

Жорий йилнинг 22 январь куни Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ташаббуси билан Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ҳузуридаги Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш Тармоқ марказининг “Бахшичилик санъати” таълим йўналиши бўйича таҳсил олаётган Республикамизнинг турли ҳудудларидаги болалар мусиқа ва санъат мактаби педагоглари иштирокида таниқли санъаткорлар, Ўзбекистон халқ артистлари Хайрулла Лутфуллаев, Замира Суюнова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Дилфуза Рахимова, Ғиёс Бойтаев, Ҳуррият Исроиловалар билан ижодий учрашув ўтказилди.

Тармоқ марказининг “Бахшичилик санъати” таълим йўналиши ҳозирда кўплаб илмий-ижодий изланишларда давом этмоқда. Айниқса, мамлакатимиз ижтимоий соҳасида кўплаб тадбирларда фаол иштирок этишмоқда.

Келгусида катта мақсадлар йўлида жонбозлик кўрсатаётган педагог кадрлар малакали мутахассислар бўлиб етишиб, таълим тараққиётига муносиб ҳисса қўшишади.

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти

Матбуот хизмати

 

 

Охирги янгиланиш: 24.02.2020 | 18:09