24 Январь 2020
"Ташаббускор ёшлар"

Жорий йилнинг 23 январь куни Президентимиз томонидан илгари сурилган Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббусининг биринчи йўналиши доирасида ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини ошириш, истеъдодини юзага чиқариш мақсадида Андижон вилояти Хўжаобод тумани фаоллар залида Андижон ихтисослаштирилган санъат мактаби "Пуфлама ва зарбли чолғулар" бўлими оркестрининг "Ташаббускор ёшлар" номли концерт дастури бўлиб ўтди.

Оркестрга республика ва халқаро кўрик-танловлар ғолиби Акмалжон Саттаров дирижёрлик қилди.

Концерт дастурида Хўжаобод тумани ҳокими Отабек Расулов, сектор раҳбарлари ва тумандаги ёшлар иштирок этишди.

 

 

Охирги янгиланиш: 03.07.2020 | 20:41