25 Январь 2020
Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 145 йиллиги нишонланди

Жорий йилнинг 20 январь куни Самарқанд вилояти мусиқали драма театрида буюк маърифатпарвар, драматург Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 145 йиллигига бағишланган маданий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирда 500 нафар умумтаълим мактаблари ҳамда касб-ҳунар коллежлари ўқитувчи ва ўқувчилари иштирок этишди.

Маданий-маърифий тадбирда Самарқанд вилояти мусиқали драма театри ва Каттақўрғон шаҳар драма театри ижодкорлари ҳамкорлигида Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг ҳаёти ва ижодидан, жадидларнинг маърифати ҳамда “Падаркуш” драма асаридан саҳна кўринишлари намойиш этилди.

 

 

 

 

Охирги янгиланиш: 01.04.2020 | 20:21