25 Январь 2020
Ёшлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш ислоҳотлари йўлида

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис палаталарига навбатдаги Мурожаатномасида жорий ўқув йилидан бошлаб мутлақо янги профессионал таълим тизимига ўтиш масаласи бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилди.

Олий таълим қамровини ошириш мақсадида битирувчиларни олий таълим билан қамраб олиш даражасини 25 фоизга ва келгусида 50-60 фоизга етказаш, уларни қабул қилиш давлат грантларини 2 баробар кўпайтириш, қизларимиз учун алоҳида грантлар ҳам ажратиш, асосий эътиборни ўқишга кириш жараёнларини соддалаштириш ва асосий урғуни чинакам билим ва тарбия олишга қаратиш ишларини йўлга қўйиш, олий таълим стандартлари хорижий тажриба асосида такомиллаштирилиб, таълим йўналишлари ва ўқитиладиган фанлар қайта кўриб чиққан ҳолда мутахассисликка алоқаси бўлмаган фанлар сонини 2 баробар қисқартиришга алоҳида урғу берилгани айнан Ўзбекистон давлат консерваторияси таълим жараёнларини тубдан ислоҳ қилиш учун дастуру амал бўлиб хизмат қилади.

Консерваториянинг 20 нафар профессор-ўқитувчилари “Эл-юрт умиди” жамғармаси томонидан чет элда малака ошириб келишгани ўқув жараёнларида янгилик бўлди ва бу йил ҳам жамғарма томонидан 700 дан зиёд олимлар, профессор-ўқитувчилар чет элга илмий изланиш ва малака ошириш учун юборилиши таҳсинга лойиқдир.

Бундан ташқари, жорий йил маданий ҳаётимиздаги муҳим воқеа – Шаҳрисабз шаҳрида Иккинчи халқаро Мақом фестивалини муваффақиятли ўтказишимиз кераклиги Мақом санъатига бўлган эътибор юқорилигидандир. Ёшларни миллий мақом санъатига бўлган муносабатини ўзгаришига омил бўла олади.

Ёшлар билан ишлаш самарадорлигини баҳолаш бўйича ягона кўрсаткичлар ишлаб чиқиш, ёшлар сиёсатини баҳолаш миллий индексини жорий этилиши ҳамда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи “Ўзбекистон ёшлари – 2025” концепциясини ишлаб чиқиши, унда маънавий ва жисмоний баркамол авлодни вояга етказишнинг амалий чора-тадбирлари белгиланиши ёшларга оид давлат сиёсатини янада ривожлантиришни янги босқичга олиб чиқишдан дарак беради.

Жамиятимизда аҳоли, айниқса, ёш йигит ва қизларимизнинг маънавий ва маърифий савиясини доимий юксалтириш – биринчи даражали вазифамиз деб билиб, “Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари” деган дастурий ғоя асосида ёшларни она юртга садоқат руҳида тарбиялаш, уларда ташаббускорлик, фидойилик, ахлоқий фазилатларни шакллантириш борасида аниқ мақсадли режа асосида ўз фаолиятимизни давом эттириб, янги босқичга олиб чиқиш учун бор куч-ғайратимизни ишга соламиз.

 

Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат

бўлими бошлиғи Феруза Қурбонова

 

 

Охирги янгиланиш: 21.02.2020 | 19:18