25 Январь 2020
“Беш ташаббус - беш имкон!”

Жорий йилнинг 24 январь куни Жиззах шаҳар 2-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабида Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 муҳим ташаббус доирасида “Беш ташаббус - беш имкон!” шиори остида тадбир ташкил қилинди.

Тадбирга шаҳардаги умумтаълим мактаблари ўқувчилари ташриф буюришди.

Тадбир давомида Болалар мусиқа ва санъат мактабининг Доирачилар ансамбли, Анъанавий хонандалик ансамбли ҳамда мактабда очилган, янги Бахшичилик йўналиши ўқувчилари ўз чиқишларини намойиш этишди.

 

 

 

 

Охирги янгиланиш: 21.02.2020 | 19:18