25 Январь 2020
Талаба – ёшлар билан учрашув

Жорий йилнинг 25 январь куни Ўзбекистон давлат консерваториясининг Ўқув ишлари бўйича биринчи проректори А.Мансуров 3 курс талаба – ёшлари билан учрашув ўтказди.

Учрашувда куни кеча бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис палаталарига навбатдаги Мурожаатномасида жорий ўқув йилидан бошлаб мутлақо янги профессионал таълим тизимига ўтиш, унда Олий таълим қамровини ошириш, давлат грантларини 2 баробар кўпайтириш, қизларимиз учун алоҳида грантлар ажратиш, асосий эътиборни ўқишга кириш жараёнларини соддалаштириш бўйича белгилаб берилган вазифалар ҳақида айтиб ўтди.

Консеваторияда ўқитиладиган фанларни қайта кўриб чиққан ҳолда мутахассисликка алоқаси бўлмаган фанлар сонини 2 баробар қисқартириб, мутахассислик фанларига алоҳида эътибор берилишини таъкидлади.

Ҳозирда якуний назорат аттестация жараёнлари бўлиб ўтаётганлиги сабабли, профессор-ўқитувчилар ва талабалар ўртасида коррупция ҳолатлари юз бермаслиги учун огоҳликка чақирди.

Шунингдек, талабалар билан ўқув амалиёт жараёнлари ҳақида суҳбатлашди. Ўқув амалиёти учун масъул бўлган ходимларга ва профессор-ўқитувчиларга керакли топшириқлар берди. Талабалар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб, керакли жавоблар олишди.

 

Ўзбекистон давлат консерваторияси

Матбуот хизмати

 

 

Охирги янгиланиш: 21.02.2020 | 19:18