27 Январь 2020
Соҳада сиёсий ўзгаришлар

27 январь куни Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Озодбек Ахмадович Назарбеков вазирлик ходимлари олдида расмий Ҳукумат Раҳбари томонидан Президент фармони ўқилган ҳолда ўз лавозимларига расмий тайинланди.

Сўз аввалида, Ҳукумат Раҳбари А.Арипов Ёшлар, маданият ва спорт масалалари бўйича қўмита раиси, Олий Мажлис Сенатининг сенатори Б.Сайфуллаевни бу юксак лавозимлар, шу билан бирга, Ҳурматли Президентимиз томонидан уларга билдирилган ишонч билан қутлади.

Б.Сайфуллаев ўз нутқида, Президентимиз билдирган ишончларига Ватанига, халқига, ишига ва уларга фидоий бўлиб ишлашларига ваъда берди.

Сўнг, бир қатор ташриф буюрганлар М.Ходжиматов, Ф.Абдухаликов, М.Йўлчиева, Ш.Тохтасимовлар Б.Сайфуллаев ва О.Назарбековни қутлаб, сўзга чиқдилар. 

Вазир О.Назарбеков барчага миннатдорчилик билдирган ҳолда, устози Б.Сайфуллаевни яна бир карра қутлаб, уларни тажрибалари ва маслаҳатларига таянишини билдирди. Шунингдек, вазирлик жамоасига ўз ишончларини айтиб, соҳа ривожи учун камарбаста бўлишларини тилаб қолдилар.

 

 

Охирги янгиланиш: 24.02.2020 | 18:09