06 Февраль 2020
Сурхондарё вилоятида Кушон подшолиги даврига оид ноёб омборхона топилди

Жорий йилнинг 5 февраль куни Термиз археология музейи ходимлари томонидан Термиз туманидаги Зўрмола ёдгорлиги яқинида жойлашган дала экин майдонидан Кушон подшолиги даврига оид озиқ-овқат сақланадиган омборхона топилди.

Дастлаб объект ҳақида музей раҳбариятига маҳаллий фермер ишчиси хабар берди, сўнгра Термиз археология музейи томонидан вилоят маданий мерос бошқармасига хабар берилди.

6х6 метр ҳудудда олиб борилган қазишма ишлари жараёнида 22 дона дон маҳсулотлари сақланадиган хумлар топилди. Қазишма объекти ҳудудидаги омборхона ўлчами янада катталиги тахмин қилинмоқда.

Термиз археология музейи раҳбарияти мазкур ҳудудда археологик қазишма ишларини кенг қамровда олиб бориш режасини тузмоқда.

 

 

Охирги янгиланиш: 31.03.2020 | 14:31