06 Февраль 2020
Самарқанд вилоятида “Мен – театршуносман ” лойиҳаси

Жорий йилнинг 6 февраль куни Самарқанд вилояти Пахтачи туманида жойлашган 24-умумий ўрта таълим мактабида Республика маънавият ва маърифат маркази Пахтачи туман бўлинмаси, Пахтачи туман халқ таълими бўлими ҳамда Каттақўрғон шаҳар драма театри масъул ходимлари ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5 та муҳим ташаббуси бўйича имплементация стратегияси доирасида “Мен – театршуносман” лойиҳаси асосида тадбир ташкил қилинди.

Тадбир давомида театр ижодкорлари томонидан монологлар, Ватанни мадҳ этувчи шеър ва қўшиқлар ижро этилди.

Тадбирда С.Ахмад қаламига мансуб, режиссёр Ф.Абдурайимов томонидан саҳналаштирилган “Зириллама томонларда” спектаклидан парча ижро этилди.

Мазкур лойиҳа Каттақўрғон шаҳри, Каттақўрғон тумани ва Нарпай тумани ХТБлари билан ҳамкорликда доимий ташкил этилишига келишилди.

 

 

Охирги янгиланиш: 31.03.2020 | 14:31