06 Февраль 2020
Учтепа туманида 5 та муҳим ташаббус доирасида тадбир

Жорий йилнинг 5 февраль куни Тошкент шаҳар Маданият бош бошқармаси тасарруфидаги Учтепа тумани Маданият бўлими ҳамда болалар мусиқа ва санъат мактаблари томонидан Учтепа туманида жойлашган 106-сонли умумтаълим мактабида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5 та муҳим ташаббуси доирасида тадбир ташкил қилинди.

Тадбирда маданият марказининг “Кўнгил” халқ театр студияси, бадиий ҳаваскорлик жамоалари, болалар мусиқа ва санъат мактабларининг доирачилар, рубобчилар ҳамда дуторчилар жамоалари фаол иштирок этишди.

Шунингдек, тадбирда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Самандар Хамроқулов ўз чиқишлари билан иштирок этди. 

 

 

 

Охирги янгиланиш: 31.03.2020 | 14:31